Кириш Регистрация

Федерико Вальверде «Реал»даги шахсий рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде яна бир бор гол уришга муваффақ бўлди. Шанба куни уругвайлик футболчи Ла Лига доирасида кечган ва 4:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳсда «Эльче» дарвозасини ишғол қилди.

27 ёшли футболчи жорий мавсумда «қаймоқранглилар» сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 21 та самарали ҳаракатни (тўққизта гол ва 12 та ассист) ёздириб қўйди. Opta порталининг хабар беришича, бу хавбек учун «қироллик клуби»даги фаолияти давомидаги шахсий рекорд ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, футболчи бундан олдинги учрашувда Чемпионлар Лигаси доирасида «Манчестер Сити» дарвозасига хет-трик йўллаган эди.

Федерико Вальверде 2016 йилда Уругвайнинг «Пеньяроль» клубидан «Реал» сафига келиб қўшилган.

Киритилди: 12:09, 15.03.2026.
Ўқилди: 801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик