Кириш Регистрация

Жереми Доку “Реал Мадрид”га қарши учрашув ҳақида: “Биз ўзимизга ишонамиз”

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби вингери Жереми Доку “шаҳарликлар” ҳали ҳам “Реал Мадрид”га қарши баҳсни ўз фойдасига ўзгартира олишига ишонишини маълум қилди.

“Агар имконият йўқ десам, бу менинг ақлдан озганимни билдиради. "Реал" – жуда кучли жамоа, лекин улар бизга учта гол урган бўлса, нега биз ҳам уларга ура олмаймиз? ‘Этиҳадъда мухлисларимиз уларга босим ўтказиши керак. Ҳамма нарса бўлиши мумкин, биз ўзимизга ишонамиз. Агар мухлислар биз билан бирга бўлса, бу бутунлай бошқа даражадаги ўйин бўлади”, дейди Доку.

Бельгиялик қанот ҳужумчиси жавоб учрашуви олдидан “Сити” мухлисларини стадионда ўзгача атмосфера яратишга чақирди.

Маълумот учун, “Реал Мадрид” УЕФА Чемпионлар Лигаси 1/8 финал босқичининг дастлабки учрашувида “Манчестер Сити”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. “Қироллик клуби” ҳужумчиси Федерико Вальверде учрашувда хет-трик муаллифига айланди.

Мазкур баҳсда “Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17 март куни Манчестердаги “Etihad” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 18 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:52, 15.03.2026.
Ўқилди: 1144 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3928]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3592]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3496]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3381]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2997]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2189]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2176]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2068]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1973]

Моуриньонинг «Реал» учун трансфер режалари: учта ҳимоячи нишонда [1791]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик