Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

"Курашни охиригача давом эттирамиз" — Родри АПЛдаги вазиятга изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес «Вест Хэм» билан дурангдан сўнг жамоанинг чемпионлик пойгасидаги имкониятлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Англия Премьер-лигасининг 30-туридан ўрин олган учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

«Биз қўлларимизни туширмоқчи эмасмиз, курашишда давом этамиз. Бу қийин бўлишини биламиз, чунки бизда тажриба бор ва ғалаба учун нима кераклигини тушунамиз. Албатта, фарқ жуда катта, аммо биз охиригача курашамиз», — дея Родрининг сўзларини келтирмоқда журналист Фабрицио Романо.

30-турдан сўнг «Манчестер Сити» 61 очко билан Англия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Арсенал»дан ортда қолиш 9 баллни ташкил этади, бироқ «канонирлар» ҳисобида битта кўп ўйин мавжуд.

Шуни таъкидлаш жоизки, 22 март куни «Арсенал» ва «Манчестер Сити» Англия лига кубоги финалида ўзаро тўқнаш келишади, 19 апрель куни эса АПЛнинг 33-тури доирасида «Этихад» стадионида майдонга тушишади.

Киритилди: 15:48, 15.03.2026.
Ўқилди: 828 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик