Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия 1-1 Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

Терри "Арсенал" иқтидори ҳақида: "У майдонда Месси каби парвоз қилмоқда"

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг афсонавий сардори Жон Терри «Арсенал»нинг ёш юлдузи Макс Доуман ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди. Куни кеча Доуман 16 ёшу 73 кунлигида АПЛнинг 21-туридан ўрин олган «Эвертон»га қарши ўйинда (2:0) гол урди ва лига тарихидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

Лондон клублари ўртасидаги азалий рақобатга қарамай, Терри «канонирлар» сафидаги иқтидорни эътироф этди.

«Макс Доуман — ҳақиқий футболчи! Атиги 16 ёш. Бу шунчаки ақл бовар қилмас даражада.

Мен унинг «Челси»га қарши ўйинини тахминан бир йил олдин кўргандим. Ўшандан бери рақибларини худди майдон узра парвоз қилаётгандек осонлик билан ортда қолдирадиган бошқа футболчини учратмадим. Мессидан бошқа ҳеч ким буни у каби бажара олмайди. Ҳа, тушунаман, бу жуда жиддий, ўта жиддий таққослаш. Аммо бу бола — «Арсенал» ва Англия терма жамоаси келажагида катта роль ўйнайдиган ҳақиқий ноёб иқтидордир», — дея Террининг сўзларини келтирмоқда The Touchline нашри.

Киритилди: 16:04, 15.03.2026.
Ўқилди: 1157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик