Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Флик "Барса" раҳбарияти олдига ўз талабини қўйди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган ҳужумчи Маркус Рэшфордни доимий асосда сотиб олишни талаб қилмоқда. Ўз навбатида, «кўк-анорранглилар» спорт директори Деку унга муқобил вариант сифатида «Челси» вингери Педру Нету номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Touchline нашри ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Манба берган маълумотларга кўра, германиялик мутахассис Декуга 28 ёшли инглиз футболчиси ҳужумнинг чап қанотини кучайтириш учун асосий вариант эканлигини билдирган. «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар қийин кечаётганига қарамай, Флик жамоада Рэшфорддан бошқа ҳеч кимни кўришни истамаяпти.

Аввалроқ ОАВда «Барселона» ҳужумчини «Манчестер Юнайтед»дан 30 миллион еврога сотиб олишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Рэшфорд Каталония жамоаси сафида барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 17:42, 15.03.2026.
Ўқилди: 7500 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Моуриньо олдига учта вазифа қўяди [3815]

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3105]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2243]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2000]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1742]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1732]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1553]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1388]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1356]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1342]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик