Кириш Регистрация

АПЛнинг энг яхши ассистенти: Бруну бир мавсумдаги голли узатмалар бўйича янги маррани забт этди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ 30-тури доирасидаги «Астон Вилла»га қарши ўйинда иккита голли узатмани амалга оширди: Каземиро ва Матеус Куньянинг голларига ассистентлик қилди.

Португалиялик футболчи Премьер-лиганинг жорий мавсумидаги 15 ва 16-ассистларини қайд этди ва Дэвид Бекхэм томонидан 1999/2000 йилги мавсумда ўрнатилган «МЮ» футболчиларининг чемпионатдаги голли узатмалар рекордини янгилади.

Шунингдек, Бруну АПЛнинг ушбу мавсумида энг яхши ассистент бўлиб турибди. Унинг энг яқин таъқибчиси Райан Шерки ҳисобида 8 та голли узатма мавжуд.

Киритилди: 23:22, 15.03.2026.
Ўқилди: 1571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик