«Комо» ўз майдонида Италия чемпионатининг 29-тури доирасида «Рома»ни мағлуб этди — 2:1.
Ўйиннинг 7-дақиқасида Дониелл Мален пенальтини аниқ амалга ошириб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимда мезбонлар иккита гол уришга муваффақ бўлишди: 59-дақиқада Анастасиос Дувикас, 79-дақиқада эса Диего Карлос ўз номини таблога ёздириб қўйди.
«Рома» ҳимоячиси Уэсли 64-дақиқада иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
«Комо» барча турнирлардаги мағлубиятсиз сериясини 6 та ўйинга етказди ва 54 очко билан А Серияда тўртинчи ўринга кўтарилиб олди. «Рома» (51 очко) эса турнир жадвалида олтинчи поғонага тушиб кетди.
22 март куни «Комо» чемпионат доирасида ўз уйида «Пиза»га қарши ўйнайди, Рим жамоаси эса «Лечче»ни қабул қилади.
Италия А Серия. 29-тур
15.03.2026 | 22:00
«Giuseppe Sinigaglia», Комо
«КОМО» — «РОМА» — 2:1
Голлар: Дониэлл Мален 7-пен (0:1), Анастасиос Дувикас 59 (1:1), Диегу Карлос 79 (2:1).
«Комо»: Бюте, Диегу Карлос, Кемпф (Дувикас, 46), Рамон, Сержи Роберто (Диао, 46), Да Кунья (ван дер Бремпт, 87), Валье, Смолчич, Какере (Перроне, 67), Батурина, Пас (Родригес, 77).
«Рома»: Свилар, Манчини, Эрмосо (Цимикас, 70), Гиларди, Кристанте, Коне, Уэсли Винисиус, Зеки Челик (Циолковски, 70), Пеллегрини (Пизилли, 67), Эль-Шаарави (Ренч, 56), Мален (Ваз, 67).
Огоҳлантиришлар: Какере (63), Диегу Карлос (73) — Уэсли Винисиус (48), Гиларди (77).
Четлатиш: Уэсли Винисиус 64 (иккинчи сариқ, «Рома»).













