Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Ислом Исмоилов: "Тактика эмас, характер ғалаба қозонди"

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Ўзбекистон Суперкубоги учун кечган баҳсда "Пахтакор"ни мағлуб этиб (1:0), бош совринга эга чиқди. Учрашувдан сўнг ғолиблар устози Ислом Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ғалаба ва водийлик мухлислар ҳақида

"Аввало, ушбу зафар билан бутун Фарғона аҳлини ва ишқибозларимизни табриклайман. Стадионда нафақат фарғоналик, балки андижонлик ва наманганлик мухлислар ҳам бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Уларга катта раҳмат айтаман. Ўйин жуда очиқ ва ҳужумкор руҳда ўтди, якунда омад бизга кулиб боқди".

Услубдаги ўзгаришлар ва прессинг

Мураббий жамоа ўйинидаги ўзгаришлар ва Виталий Левченко давридан қолган мерос ҳақида ҳам тўхталди:

"Ўтган мавсумда жамоа кўпроқ ҳимоявий футболга таянарди. Биз эса йигитларни ҳужумкор ўйин кўрсатишга мажбурлаяпмиз ва улар кўрсатмаларни аъло даражада бажаришмоқда. "Пахтакор"га қарши баҳсда рақибга эркинлик бермаслик учун дастлабки дақиқалардан гегенпрессинг қўлладик. Одатда жамоалар "Пахтакор"га тўпни бериб қўйишади, биз эса бу хатога йўл қўймадик".

Марказдаги танлов ва футболчилар маҳорати

"Рақибнинг марказий чизиғи кучлилигини инобатга олиб, майдон марказига Жокич ва Ратиниони туширдик. Улар бир-бирини тўлдириб ҳаракат қилишди. Тўғри, "Пахтакор"да ҳам маҳоратли, миллий терма жамоа аъзолари кўп, аммо бундай финалларда тактикадан кўра характер биринчи планга чиқади. Бугун йигитларимиз матонат кўрсата олишди".

Танқидлар ва ўзбек мураббийлари ҳақида

"Мавсум бошидаги негатив фикрлардан ҳайрон қолгандим. Аксинча, ўзимизнинг маҳаллий мураббийларни қўллаб-қувватлашимиз керак, ахир ҳаммамиз шу ватан учун меҳнат қиляпмиз. Мен бундай гапларга чалғимайман. Энг асосий мақсадим — меҳнатим ва натижаларим орқали барча саволларга жавоб бериш", — деди Исмоилов.

Киритилди: 11:00, 16.03.2026.
Ўқилди: 390 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.