Кириш Регистрация

Гвардиола: «Биз келаси мавсумда қайтамиз»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви олдидан жамоадаги ҳолат ҳақида фикр билдирди.

Энг нуфузли еврокубокни тарк этмаслик учун «шаҳарликлар»га ҳақиқий мўъжиза керак бўлади, ички чемпионатда ҳам ишлар кўнгилдагидек эмас — «Арсенал» тўққиз очкога ўзиб кетган.

«Менга жамоам ҳамон ёқади. Биламан, замонавий футбол воқелигини ҳисобга олсак, ҳозирда кўпчилик бизнинг ўйинимиздан мамнун эмас, лекин менга бу ҳақиқатан ҳам манзур. Биз охиригача курашамиз ва келаси мавсумда яна кучли бўлиб қайтамиз», — дея City Xtra Гвардиоланинг сўзларини келтирмоқда.

«Реал» билан жавоб учрашуви сешанба куни «Этихад» стадионида бўлиб ўтади. «Сантьяго Бернабеу»да ўтган илк ўйинда Англия гранди 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Киритилди: 12:20, 16.03.2026.
Ўқилди: 935 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик