Кириш Регистрация
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал 0-1 Бухоро
27/04 19:00 ОКМК 2-1 Локомотив
27/04 21:30 Кальяри 3-2 Аталанта
27/04 23:45 Лацио 3-3 Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед 2-1 Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол 0-0 Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Флик жароҳатдан қайтган Гавининг техник иқтидорини эътироф этди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Гави якшанба куни ўтган йилнинг август ойидан бери илк бор «Барселона» сафида майдонга тушди. Футболчи тиззасидаги муаммо туфайли ўтказилган операциядан сўнг узоқ вақт тикланиш жараёнини бошдан кечирди. Унинг қайтиши борасида «кўк-анорранглилар» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу Гави учун яхши қадам бўлди. У яна сафимизда эканлигидан хурсандмиз, бу тиббий штабимизнинг муваффақиятидир. У чоршанба куни ўйнай оладими ёки йўқ, билмайман, лекин мавсумнинг қолган қисмида бизга албатта ёрдам беради. У жуда техник футболчи ва биз ундан мамнунмиз», — деди Флик журналистларга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Барселона» ўз майдонида «Севилья»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди. Чоршанба куни каталонияликлар яна ўз стадионларида — Чемпионлар лигаси доирасида «Ньюкасл»га қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 13:25, 16.03.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик