Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Анчелотти Неймар нега Бразилия термасига чақирилмаганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти яқинлашиб келаётган ўртоқлик учрашувлари учун таркибни танлаш сабабларини тушунтирди. Мутахассис шунингдек «Сантос» ҳужумчиси Неймар нега рўйхатга киритилмаганига ҳам изоҳ берди.

«Неймар 100 фоиз тайёр бўлса, жаҳон чемпионатида ўйнаши мумкин. Ҳозир эса мен уни чақирмадим, чунки у ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бизга айни пайтда энг яхши формадаги футболчилар керак. Неймар машғулотларда ишлашни, ўйнашни ва ўз сифатларини ҳамда жисмоний тайёргарлигини намойиш этишни давом эттириши керак.

Мен жаҳон чемпионати учун якуний таркиб аллақачон шаклланган деб айтмаган бўлардим. Баҳолаш ҳар бир ўйиндан кейин давом этмоқда. Ҳозирча дарвозабонлардан Эдерсон, Алиссон ва Бенто энг яхши вариантлар, аммо биз бошқа номзодлар учун ҳам очиқмиз. Рўйхатга кирмаган футболчилар яхши ўйнаб, қаттиқ меҳнат қилиши ва ўз иштиёқини кўрсатиши керак.

Ҳозирги рўйхатда тахминан 17–18 нафар футболчи бор, улар жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин. Жамоамизда ҳужум чизиғида вариантлар кўп, яримҳимояда бироз камроқ, қанотларда эса яна кам. Шунинг учун мен илгари яхши танимаган икки яримҳимоячини — Данило ва Габриэл Сарани чақирдим, чунки бизга шундай хусусиятларга эга футболчилар керак.

Ҳимоячилар ҳам асосий таркибга кириш учун ишлаши мумкин, масалан Маркиньос, Магальяйнс, шунингдек Милитао ҳам, агар у яхши тикланса. Марказий ҳимоя, яримҳимоя ва ҳужум чизиғи бўйича ҳали саволлар бор. Шунингдек, эҳтимолий жароҳатларни ҳам ҳисобга олишимиз керак — Европада мавсум жуда зич.

Бугун таркибга кирмаган футболчилар кейинчалик якуний рўйхатга тушиши мумкин. Масалан, Пакета ҳам якуний таркибга кириши эҳтимолдан холи эмас. Жамоага чақирилган икки янги футболчи эса «Ботафого» ва «Галатасарой»да жуда яхши ўйин кўрсатмоқда», — деди Анчелотти ESPN нашрига.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси яқинда бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларида Франция (26 март) ва Хорватия (1 апрель) термаларига қарши майдонга тушади.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:56, 17.03.2026.
Ўқилди: 2190 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [7167]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2840]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1888]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1754]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1686]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1586]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1566]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1529]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1523]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1468]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик