Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна

The Athletic журналисти Ҳусанов нега энг кам баҳоланадиган футболчилар қаторига киритилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

The New York Times нашрининг спорт иловаси The Athletic яхши ўйин кўрсатаётган, лекин мухлислар ва мутахассислар орасида, медиада етарлича қадрланмайдиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Уларнинг орасида Абдуқодир Ҳусанов ҳам ўрин олган.

Рўйхатда Федерико Вальверде, Харри Кейн, Бернарду Сильва, Майкл Олисе ва Жоау Невеш каби юлдузлар ҳам бор.

Мақоланинг Ҳусанов ҳақидаги қисмини ёзган Сэм Ли унинг рўйхатга киритилишини қуйидагича изоҳлади:

«Эҳтимол, у дунёдаги энг паст баҳоланган футболчи эмасдир, аммо унинг ўтган мавсумда «Челси»га қарши ўйиндаги фалокатли дебюти — голга сабаб бўлиб қолгани ва дастлабки 20 дақиқада бутунлай саросимага тушиб қолгани — кўпчиликни ўзбекистонлик марказий ҳимоячи умидсиз футболчи деб ўйлашга сабаб бўлганди. Аммо орадан кўп ўтмай Ҳусанов вазиятни тўғрилай бошлади, «Ман Сити» уни бекорга сотиб олмаганини исботлай бошлади.

Бу мавсумда эса у янада яхшироқ ўйнамоқда. 22 ёшида у ҳақиқий жавоҳирни эслатади. Чунки у «Ман Сити»га ўтишдан олдин топ-чемпионатларда тўлиқ бўлмаган икки мавсум ўтказган. У ақл бовар қилмайдиган тезликка эга, шунингдек, ҳимоявий вазиятларни ўқиши ва тўп учун агрессив курашиш қобилиятига эга. Баъзида у жуда тажовузкор кўринади, лекин бу тузатиш мумкин бўлган ёшликдаги гўрликлардан. У тўп билан муомала қилишни ҳам яхши билади. Ҳусанов ҳақиқатан ҳам истиқболли футболчи».

Киритилди: 17:32, 17.03.2026.
Ўқилди: 3566 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик