Кириш Регистрация

Слот Исакнинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот ҳужумчи Александр Исакнинг соғлиғи борасида тўхталиб ўтди. Швециялик футболчи майдонда индивидуал машғулотларни бошлади. Исак уч ой олдин — декабрь ойи охирида жароҳат олган эди.

«Исак эртанги ўйинда майдонга тушишга тайёр эмас, лекин унинг майдонда машғулот ўтказаётгани сафга қайтишга тобора яқинлашаётганидан далолат беради. Ҳозирча аниқ муддатлар йўқ — Алекс шанба кунги ўйинда ҳам иштирок этмайди. Токи жамоа билан бирга машғулот ўтказмас экансан, ўйнашга тайёр бўлмайсан. Индивидуал ишлардан сўнг жамоавий машғулотларга, ундан кейин эса ўйинларга ўтиш керак», — деди Слот матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» чоршанба куни Чемпионлар лигаси доирасида ўз уйида «Галатасарой»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:40, 18.03.2026.
Ўқилди: 896 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик