Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Эберечи Эзе «Арсенал»да Тео Уолкоттнинг 13 йиллик рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эберечи Эзе аввалроқ «канонирлар» сафида фақат Тео Уолкоттга насиб этган ноёб натижани такрорлади.

Эберечи бир мавсум давомида «Арсенал» иштирок этаётган барча тўртта турнирда гол уришга муваффақ бўлди ва Уолкоттдан кейин бундай натижага эришган иккинчи инглиз футболчисига айланди. Уолкотт ушбу кўрсаткични 2012/13 йилги мавсумда қайд этган эди.

Эслатиб ўтамиз, сешанба оқшомида Эзе Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Байер»га қарши жавоб ўйинида шедевр гол муаллифига айланди. Инглиз футболчиси 20-23 метрлар чамаси масофадан ҳаводаги тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллаб, Янис Бласвихни ожиз қолдирди. Тўп дарвозанинг чап юқори бурчагига («тўққизлик»ка) аниқ бориб тушди. Икки ўйин натижасига кўра «Арсенал» «Байер»ни ишончли тарзда мағлуб этди — 3:1.

Киритилди: 21:59, 18.03.2026.
Ўқилди: 693 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик