Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Чемпионлар лигаси. «Барселона» иккинчи таймда «Ньюкасл»ни сочиб ташлади

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар лигаси 2025/2026 мавсуми 1/8 финал жавоб учрашувида "Барселона" ҳамда "Ньюкасл Юнайтед" ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Ўйин Барселона шаҳридаги "Камп Ноу" стадионида ўтказилди. Учрашувда "Барса" 7:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ваҳоланки, англияликлар биринчи бўлимда кескин қаршилик кўрсатишди. Бунинг учун жамоа катта куч сарфлашига тўғри келди.

Мезбонлар футболчиси Рафинья 6-дақиқада ҳам ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар ҳужумчиси Энтони Эланга 15-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. 18-дақиқада Марк Берналь каталонияликларни яна олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада Эланга дубль қайд этди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Ламин Ямаль пенальтидан фойдаланиб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимда эса каталонияликлар рақибни бутунлай тор-мор келтиришди. Фермин Лопес 52-дақиқада тўртинчи голни урди. Кейин эса Роберт Левандовски 56 ва 61-дақиқаларда гол уриб, дубль қайд этди. 72-дақиқада "Ньюкасл" ҳимоячиларининг қўпол хатосидан Рафинья ўз ҳисобига яна бир гол ёзди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Европа чемпионлар лигаси, нимчорак финал, жавоб ўйини
"БАРСЕЛОНА" - "НЬЮКАСЛ" - 7:2
Голлар: Рафинья (6, 72), Марк Бернал (18), Ламин Ямал (45+7-пенальти), Фермин Лопес (52), Роберт Левандовски (56, 62) — Антони Эланга (15, 28)
Дастлабки ўйин — 1:1

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:41, 19.03.2026.
Ўқилди: 1801 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик