«Тоттенхэм» Чемпионлар лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Атлетико» устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин Лондонда бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 30-дақиқасида Лондон жамоаси ҳужумчиси Рандаль Коло-Муани ҳисобни очди. Унинг голи биринчи бўлимда ягоналигини сақлаб қолди. Иккинчи бўлим бошида меҳмонлар ҳужумчиси Хулиан Альварес мувозанатни тиклади, бироқ кўп ўтмай ярим ҳимоячи Хави Симонс майдон эгаларини яна олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада Мадрид клуби ҳимоячиси Давид Ганцко ҳисобни тенглаштирди. «Шпорлар» ўйин якунида Симонс томонидан аниқ амалга оширилган пенальти эвазига ғалабани илиб кетишди.
Дастлабки баҳсда «Атлетико» 5:2 ҳисобида зафар қучган эди. Шу сабабли, икки ўйин натижасига кўра Мадрид клуби чорак финалга йўл олди ва у ерда «Барселона» билан тўқнашади.
Чемпионлар лигаси. 1/8 финал
19.03.2026 | 01:00
«Тоттенхэм Хотспур Стэдиум», Лондон
«ТОТТЕНХЭМ» — «АТЛЕТИКО» — 3:2
Голлар: Рандаль Коло Муани 30 (1:0), Хулиан Альварес 47 (1:1), Хави Симонс 52 (2:1), Давид Ганцко 75 (2:2), Хави Симонс 90+1-пен (3:2).
Биринчи ўйин: 2:5.
«Тоттенхэм»: Викарио, Ромеро (Дансо, 81), ван де Вен, Спенс, Дрэгушин (Удоджи, 66), Грэй (Галлахер, 81), Сарр, Хави Симонс, Тель (Олусеси, 81), Порро (Бергвалль, 74), Коло Муани.
«Атлетико»: Муссо, Ганцко, Ле Норман, Руджери, Молина (Коке, 64), Кардозо, Льоренте, Лукман (Серлот, 64), Симеоне (Хименес, 87), Гризманн (Баэна, 84), Альварес (Гонсалес, 84).
Огоҳлантиришлар: Порро (57), Викарио (58), Ромеро (70), Удоджи (72) — Руджери (28), Лукман (56), Серлот (90).













