Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай - Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 АҚШ - Бельгия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Левандовски Мессининг рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида “Ньюкасл” дарвозасига дубль қайд этиб (7:2), мусобақа тарихидаги мутлақ рекордни ўрнатди.

37 ёшли футболчи учрашувнинг 56 ва 61-дақиқаларида гол уришга муваффақ бўлди. MisterChip нашри хабарига кўра, ушбу голлардан сўнг Левандовски Чемпионлар Лигасида турли хил жамоа дарвозасини 41 марта ишғол қилган тарихдаги илк футболчига айланди.

Шу тариқа, у бу кўрсаткич бўйича Лионель Мессини (40 та жамоа) ортда қолдириб, пешқадамликни қўлга олди. Рўйхатнинг учинчи поғонасида Криштиану Роналду (38 та жамоа) бормоқда.

ЕЧЛда энг кўп турли жамоаларга гол урган футболчилар:

- Роберт Левандовски — 41 та
- Лионель Месси — 40 та
- Криштиану Роналду — 38 та

Эслатиб ўтамиз, Левандовски ЕЧЛдаги голларини “Боруссия Дортмунд”, “Бавария” ва “Барселона” клублари сафида киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:05, 19.03.2026.
Ўқилди: 1702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик