Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Кейн «Реал» ҳақида: «Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз ва курашга тайёрмиз»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Реал»га қарши кечадиган баҳсдан кутилмалари билан ўртоқлашди.

Мюнхен клуби 1/8 финалда «Аталанта»ни икки ўйин натижасига кўра 10:2 ҳисобида тор-мор этган эди.

«Кейинги рақиб жуда кучли. Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши ўйнаганингизда, ҳар доим қийин тўқнашувни кутиш керак. Курашга тайёр бўлишимиз лозим.

Биз тайёрмиз. Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Олдинда бизни мураккаб баҳс кутаётганини биламиз. «Аталанта» билан ўйинда ва умуман ушбу мавсум давомида тўплаган ишончимиздан фойдаланиб, худди шу руҳда давом этишимиз керак», — деди Харри Кейн.

Киритилди: 13:03, 19.03.2026.
Ўқилди: 1814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик