Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Суперлига. «Бухоро» ўз уйида «Динамо»ни таслим этди ва пешқадамга айланди

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 4-тури доирасида «Бухоро» ва «Динамо» жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Бухорода бўлиб ўтган учрашув қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди. Майдон ҳолати идеал бўлмаганига қарамай, ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқалариданоқ «Динамо» ташаббусни қўлга олишга интилди. Азизбек Амонов ва Расул Йўлдошевнинг узоқ масофадан берган зарбалари хавфли чиққан бўлса-да, ҳисоб очилмади. Биринчи бўлим ўрталаридан сўнг меҳмонлар устунликни ошириб боришди ва бир неча хавфли вазиятлар яратишди.

Ниҳоят, 45-дақиқада «Динамо» олдинга чиқди. Фирдавс Абдураҳмоновнинг зарбасидан кейин тўп Равшан Хайруллаевга тегиб дарвозага кирди ва автогол сифатида қайд этилди. Шу тариқа, меҳмонлар танаффусга минимал устунлик билан йўл олишди.

Иккинчи бўлим эса бутунлай бошқача сценарийда кечди. 48-дақиқада Темур Мамасадиқов ҳисобни тенглаштирди ва «Бухоро»га руҳий устунлик бағишлади. Орадан кўп ўтмай, 53-дақиқада Шаҳзодбек Убайдуллаев мезбонларни олдинга олиб чиқди.

«Динамо» қайта ҳужумга ўтишга ҳаракат қилган бўлса-да, 62-дақиқада Равшан Хайруллаев ўз хатосини ювди ва кучли зарба билан ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Қолган вақт давомида меҳмонлар фарқни қисқартиришга уринди, аммо имкониятлардан фойдалана олмади.

Ўйин охирида яна бир драматик ҳолат кузатилди: Азизбек Амоновга кўрсатилган қизил карточка VAR орқали қайта кўриб чиқилиб, сариқ карточкага ўзгартирилди.

Шу тариқа, «Бухоро» иккинчи бўлимдаги самарали ўйини эвазига муҳим ғалабани қўлга киритди ва ўз очколарини 10 га етказиб, жадвалда пешқадамга айланди.

Суперлига, 4-тур
19 март 2026 йил. Бухоро.
«Бухоро» — «Динамо» — 3:1 (0:1)
Голлар: 0:1 — Равшан Хайруллаев, 45 (автогол), 1:1 — Темур Мамасадиқов, 48, 2:1 — Шаҳзодбек Убайдуллаев, 53, 3:1 — Равшан Хайруллаев, 62
Огоҳлантиришлар: Жалолиддин Жумабоев, 65, Нурулло Тўхтасинов, 85, Хислат Халилов, 87, Азизбек Амонов, 90

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:14, 19.03.2026.
Ўқилди: 1716 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик