Кириш Регистрация
08/04 18:00 Қўқон-1912 1-1 Насаф
08/04 19:00 ОКМК 1-1 Сурхон
08/04 20:15 Динамо 2-1 Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона 0-2 Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ 2-0 Ливерпуль
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум
10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 00:00 Вест Хэм - Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид - Жирона

Карло Анчелотти Флорентино Пересга бразилиялик футболчи номзодини тавсия қилди

Баҳо:
+ | -1

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти «Ньюкасл Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Гимарайнснинг Мадриднинг «Реал» клубига эҳтимолий ўтишини қўллаб-қувватлади. Италиялик мутахассис 28 ёшли футболчи номзодини «қаймоқранглилар» президенти Флорентино Пересга тавсия қилди ва бу ўйинчи айни дамда жамоага айнан керак бўлган номзод эканлигини таъкидлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, Анчелотти «Реал»да мураббийлик қилган давридаёқ, хусусан 2022 йилда, клуб Гимарайнсни сотиб олишини истаган эди. Италиялик мутахассис бразилиялик ярим ҳимоячида Лука Модрич ва Тони Крооснинг ворисини кўрган.

Жорий мавсумда Гимарайнс барча турнирларда 35 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 9 та гол ва 7 та голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 22:38, 19.03.2026.
Ўқилди: 8520 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик