«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Уэйн Руни замонавий футболдаги симуляциялардан ғазабда эканлигини билдирди.
«Нима учун ҳар бир футболчи майдонга йиқилаверади? Бу фирибгарликми? Биз ўйнаган вақтларда мен жамоадошларимга: «Тур ўрнингдан!» деб бақирардим. Чунки сиз ерда ётишни эмас, футбол ўйнашни давом эттиришни хоҳлашингиз керак», — деди Руни The Overlap кўрсатувида.
Уэйн Руни фаолияти давомида «Эвертон», «Манчестер Юнайтед», «Ди Си Юнайтед» ва «Дерби Каунти» клубларида тўп сурган.













