Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Ливерпуль» жиддий йўқотишга учради

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жароҳат туфайли сафдан чиқди. Мисрлик футболчи Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида Истанбулнинг «Галатасарой» клубига қарши кечган жавоб ўйинида (4:0) шикастланган.

Мерсисайд клубининг расмий сайтида хабар берилишича, юлдузли форварднинг тикланиш муддати тахминан икки ҳафтани ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, «Галатасарой» билан бўлган яқиндаги баҳсда Салоҳ 74-дақиқада алмаштирилган эди. Ушбу учрашувда ҳужумчи битта гол урди ва битта ассистни амалга оширди.

Жорий мавсумда Муҳаммад «қизиллар» сафида 34 та ўйинда майдонга тушди. Футболчи ўз ҳисобига ўнта гол ва тўққизта голли узатмани ёздириб қўйган.

Киритилди: 12:13, 21.03.2026.
Ўқилди: 748 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик