«Ливерпуль» бош мураббийи Арне Слот сафарда «Брайтон»дан учралган 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди. Икки нафар марказий ҳужумчимизнинг йўқлиги биз учун жиддий зарба бўлди. Таркибда Исак йўқ эди, Экитикени эса дастлабки дақиқалардаёқ йўқотдик. Айниқса, Уго чоршанба кунги ўйинда қанчалик яхши ҳаракат қилганини ҳисобга олсак, бу бизга панд берди. Биринчи бўлим тенг ўтган бўлса, иккинчи бўлимда "Брайтон" майдондаги энг яхши жамоа эди.
Еврокубок ўйинларидан кейин кўп очко йўқотаётганимиз бор гап. Мен бунинг сабабларини бир неча бор тушунтиришга ҳаракат қилдим, аммо бугун "Брайтон"нинг ҳаракатларига тан бериш керак. Иккинчи бўлимда улар майдонда анча яхшироқ эдилар», — деди Слот TNT Sports телеканалига.
Ҳозирда «Ливерпуль» АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.













