Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Дро "ПСЖ"даги илк голига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» клубининг 18 ёшли футболчиси Дро Фернандес жамоадаги илк голини киритди. Испаниялик футболчи Лига 1 доирасидаги «Ницца»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушганидан сўнг тез орада рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашув парижликларнинг 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди.

«Биринчи голимни урганимдан жуда хурсандман. Мен доимо бор кучимни беришга ва жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан, мен бунга тайёрман. Ғалабамиз мени янада кўпроқ қувонтирмоқда. Биз уч очко олиш қанчалик муҳимлигини билардик ва ажойиб ўйин кўрсатдик.

Мен айнан шундай лаҳзалар учун шу ердаман — «ПСЖ»га ёрдам беришим керак. Жуда мамнунман», – деди ёш футболчи клуб каналига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Дро Фернандес 2026 йилнинг январь ойида «Барселона»дан «ПСЖ» сафига 8,2 млн евро эвазига кўчиб ўтган эди. Бугунги ғалабадан сўнг «ПСЖ» турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олди.

Киритилди: 13:20, 22.03.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик