Кириш Регистрация
01/07 02:00 Франция 3-0 Швеция
01/07 06:00 Мексика 2-0 Эквадор
01/07 21:00 Англия 2-1 Конго ДР
02/07 01:00 Бельгия 3-2 Сенегал
02/07 05:00 АҚШ 2-0 Босния-Герцеговина
02/07 23:59 Испания - Австрия
03/07 04:00 Португалия - Хорватия
03/07 08:00 Швейцария - Жазоир
03/07 23:00 Австралия - Миср

Фарке: «Менда хавотир йўқ»

Баҳо:
+ | -

«Лидс» устози Даниэль Фарке АПЛ доирасида «Брентфорд» билан қайд этилган 0:0 ҳисобидаги дурангдан сўнг, муайян муаммоларга қарамай, ўз жамоасига бўлган ишончини сақлаб қолмоқда. Жамоа чемпионатда бир ойдан бери рақиб дарвозасини ишғол эта олмаяпти ва кетма-кет 4 та ўйинни голсиз якунлади.

«Менда ҳеч қандай хавотир йўқ. «Брентфорд» ҳақиқатан ҳам яхши ҳимояланди. Биз ҳужумчиларимиз яккама-якка вазиятда рақибни алдаб ўтиб, гол ура оладиган даражадаги индивидуал маҳоратга эга эмаслигимизни яхши тушунамиз. Аммо агар биз шу руҳда давом этсак, етарлича голлар урамиз», — дея Фаркенинг сўзларини келтирмоқда Leeds Live нашри.

Ҳозирда «Лидс» 33 очко билан 15-ўринда бормоқда. Хавфли ҳудуд (қуйи лигага тушиб кетиш зонаси) улардан 4 очко пастда жойлашган.

Киритилди: 13:27, 22.03.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик