Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

"Ал-Иттиҳод" "Барселона" билан курашишга тўғри келади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» клуби Дортмунднинг «Боруссия» ҳужумчиси Серу Гирассига қизиқиш билдирмоқда. «Кўк-анорранглилар» 30 ёшли форвард бўйича музокараларга киришишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Sport.es нашри Alyaumга таяниб хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, гвинеялик футболчининг эҳтимолий трансферига Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» клуби тўсқинлик қилиши мумкин. Саудияликлар Гирассини жамоани тарк этган Карим Бенземанинг ўрнини босувчи номзод сифатида кўришмоқда. Таъкидланишича, ёзда «асаларилар» сафини тарк этишга тайёр бўлган ҳужумчига «Барселона»нинг қизиқиши «Ал-Иттиҳод» раҳбариятини хавотирга солган.

Жорий мавсумда форвард барча турнирларда 39 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 18 та гол ва 6 та голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, Гирассининг бозор қиймати 40 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:43, 22.03.2026.
Ўқилди: 2009 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик