Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

"Челси" "Реал" футболчиси учун курашда "Ливерпуль"га рақиб бўлади

Баҳо:
+ | -1

Лондоннинг «Челси» клуби Мадриднинг «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани сотиб олиш борасида «Ливерпуль»га жиддий рақобат туғдириши мумкин. «Кўклар» франциялик футболчига Энцо Фернандеснинг клубдаги келажаги сўроқ остида қолаётган бир пайтда қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Caught Offside нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «Челси» ва «Ливерпуль» Камавинганинг атрофидаги инсонлар билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги босқичда мерсисайдликлар бу йўналишда каттароқ натижаларга эришишган.

Аввалроқ журналист Маттео Моретто «Реал» Мадрид 23 ёшли футболчи учун 50 миллион евро миқдоридаги таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.

Жорий мавсумда Камавинга барча турнирларда 33 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 1 та голли узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, унинг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:45, 22.03.2026.
Ўқилди: 2118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик