Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Ўзбекистон миллий жамоаси тиббий штабига тажрибали мутахассислар жалб этилди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойида навбатдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида FIFA Series мусобақасида иштирок этишини биласиз.

Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган жамоамизнинг тиббий штабига бир қатор тажрибали мутахассисларни жалб этиш режалаштирилган.

Хусусан, узоқ йиллар давомида Италия миллий терма жамоаси шифокори сифатида фаолият юритган, спорт тиббиёти ва ортопедия соҳасида катта тажрибага эга мутахассис Энрико Кастеллаччи миллий жамоа тиббий штабида иш бошлайди. Кастеллаччи Италия футбол шифокорлари ассоциацияси президенти ҳамда Италия ортопед-травматологлари миллий ассоциацияси вице-президенти сифатида ҳам фаолият олиб борган.

Шунингдек, терма жамоа тиббий штабига италиялик физиотерапевт — Симоне Сиджильо ҳам жалб этилди. Ушбу мутахассис фаолияти давомида «Палермо», «Салернитана» ва «Беневенто» клубларида ишлаган.

Манба: https://t.me/FAUzbekistan
Киритилди: 18:57, 22.03.2026.
Ўқилди: 1206 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик