Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив

АПЛ. "Сандерленд" "Ньюкасл" майдонида иродали ғалабага эришди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» ўз майдонида АПЛнинг 31-тури доирасида «Сандерленд»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 10-дақиқасида мезбонлар вингери Энтони Гордон ҳисобни очди. Меҳмонлар 57-дақиқада Шемсдин Тальбининг голи эвазига мувозанатни тиклашди. 90-дақиқада эса Брайан Бробби «Сандерленд»га ғалаба келтирувчи голни урди.

«Ньюкасл» (42 очко) АПЛ турнир жадвалида 12-ўринга тушиб кетди. «Сандерленд» (43 очко) эса 11-поғонага кўтарилиб олди.

Англия Премьер-лигаси. 31-тур
22.03.2026 | 17:00
«Сент-Джеймс Парк», Ньюкасл

«НЬЮКАСЛ ЮНАЙТЕД» — «САНДЕРЛЕНД» — 1:2
Голлар: Энтони Гордон 10 (1:0), Монтассар Тальби 57 (1:1), Брайан Бробби 90 (1:2).

«Ньюкасл Юнайтед»: Рамсдейл, Холл, Берн, Ботман (Тшау, 54), Триппьер (Ливраменто, 65), Рэмси, Жоэлинтон, Барнс (Осула, 76), Вольтемаде (Уиллок, 65), Эланга (Мерфи, 65), Гордон (Висса, 89).

«Сандерленд»: Элльборг, Хьюм, Альдерете, О`Найен, Гертрейда, Жака, Тальби (Мандава, 90), Садики, Диарра (Ле Фе, 85), Ригг, Бробби (Майенда, 90).

Огоҳлантиришлар: Хьюм (44), Альдерете (82), Садики (90), Мандава (90), Бробби (90), Гертрейда (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:03, 22.03.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик