Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза 1-2 Лечче
02/05 00:00 Лидс 3-1 Бёрнли
02/05 00:00 Жирона 0-1 Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал 5-1 Леванте
02/05 18:00 Удинезе 2-0 Торино
02/05 19:00 Динамо 3-1 Машъал
02/05 19:00 Бухоро 2-1 Сўғдиёна
02/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд 3-0 Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл 3-1 Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона
03/05 15:30 Болонья - Кальяри
03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 17:00 Сельта - Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут - Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло - Милан
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе - Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед - Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус - Верона
03/05 21:30 Бетис - Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла - Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид

Ника Качарава: «Суперлига футболчилари жисмоний жиҳатдан жуда кучли»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" клубининг тажрибали ҳужумчиси, Грузия миллий терма жамоаси собиқ футболчиси Ника Качарава илк бор клуб матбуот хизматига ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Ника, аввало жароҳатдан тузалиб майдонга қайтганингиз билан табриклаймиз. Суперлиганинг 4-турида жамоамиз сафида дебют қилдингиз. Янги мамлакат ва чемпионатга мослашиш жараёнлари қандай кечмоқда?

— Жароҳатдан кейин яна майдонга қайтганимдан мен ҳам хурсандман. Кейинги учрашувларда ҳам майдонга тушиб, жамоамга ёрдам беришни интиқлик билан кутяпман. Мослашиш жараёнлари жуда яхши кечмоқда.

— «Бухоро» жамоасига қўшилиш варианти қандай пайдо бўлди? Ўзбекистон футболи ҳақида қандай маълумотларга эга эдингиз?

— Барчаси жуда тез содир бўлди. Йил бошида «Бухоро» жамоасидан таклиф олдим. Бу таклифни қабул қилиш ҳақида кўп ўйлаб ўтирмадим, чунки Ўзбекистон чемпионатида ўйнаган дўстларим орқали кўплаб ижобий фикрларни эшитган эдим. Шу боис қарор қабул қилиш қийин бўлмади.

— Фаолиятингиз давомида турли кучли чемпионатларда ўйнагансиз. Ўзбекистон Суперлигаси даражаси ҳақида қандай фикрдасиз?

— Ҳозирча Суперлигада фақат битта ўйин ўтказдим, шунинг учун таққослашга ҳали эрта деб ўйлайман. Аммо кўрганларимдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, футболчилар жисмоний жиҳатдан жуда кучли.

— «Бухоро» чемпионатни муваффақиятли бошлади. Жамоанинг дастлабки ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?

— Ҳақиқатан ҳам яхши старт олдик. Ортда қолган ўйинларда йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Ўйиндан ўйинга ўзимизга бўлган ишонч ошиб бормоқда. Кейинги учрашувларда ҳам шу руҳда давом этишимиз керак.

— Биламиз, отангиз Кахабер Качарава ўз вақтида Грузияда машҳур футболчи бўлган. Футболга кириб келишингизда унинг таъсири бўлганми?

— Албатта, футбол ўйнашни бошлашимга энг катта сабаб — отам. Ёшлигимда унинг ўйинларини кўриб катта бўлганман ва доим унга ўхшашни орзу қилардим.

— Мухлисларимиз бу мавсумдан сиздан катта умид қилишмоқда.

— Менинг ҳам бу мавсумдан умидларим катта. Мухлислар ишончини ҳис қилиб турибман. «Бухоро» жамоасининг ғалабаларига ўз голларим билан ҳисса қўшишга тайёрман.

Манба: https://t.me/FKBUXORO04
Киритилди: 19:40, 22.03.2026.
Ўқилди: 665 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик