Кириш Регистрация
22/03 00:45 Ювентус 1-1 Сассуоло
22/03 01:00 Лидс 0-0 Брентфорд
22/03 01:00 Севилья 0-2 Валенсия
22/03 16:30 Комо 5-0 Пиза
22/03 17:00 Ньюкасл 1-2 Сандерленд
22/03 18:00 Барселона 1-0 Райо Вальекано
22/03 19:00 Аталанта 1-0 Верона
22/03 19:00 Болонья 0-2 Лацио
22/03 19:15 Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
22/03 19:15 Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест
22/03 20:15 Сельта 3-4 Алавес
22/03 22:00 Рома 1-0 Лечче
22/03 22:30 Атлетик Бильбао 2-1 Бетис
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Винисиуснинг дубли «Реал»га «Атлетико» устидан ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 29-тури доирасида бўлиб ўтган марказий учрашувда «Реал» ўз майдонида «Атлетико»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Мезбонлар сафида Винисиус Жуниор дубль қайд этди (голлардан бири пенальтидан киритилди), яна бир голга Федерико Вальверде муаллифлик қилди. Меҳмонлар таркибида эса Адемола Лукман ва Науэль Молина ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди.

Учрашувнинг 77-дақиқасидан бошлаб «Реал» бир киши кам бўлиб ўйнади — гол муаллифи Вальверде майдондан четлатилди.

Шу тариқа, «Реал» барча мусобақалардаги кетма-кет бешинчи ғалабасини қўлга киритди. Жамоа 29 ўйиндан сўнг 69 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Атлетико» эса 29 учрашувда 57 очко жамғариб, тўртинчи поғонадан жой олган.

Испания Ла Лигаси. 29-тур
23.03.2026 | 01:00
«Сантьяго Бернабеу», Мадрид

«РЕАЛ МАДРИД» — «АТЛЕТИКО МАДРИД» — 3:2
Голлар: Адемола Лукман 33 (0:1), Винисиус Жуниор 52-пен (1:1), Федерико Вальверде 55 (2:1), Науэль Молина 66 (2:2), Винисиус Жуниор 72 (3:2).

«Реал Мадрид»: Лунин, Рюдигер, Хейсен, Гарсия, Карвахаль (Александр-Арнолд, 64), Тшуамени, Питарч (Мбаппе, 64), Арда Гюлер (Беллингем, 74), Вальверде, Винисиус Жуниор (Каррерас, 87), Диас (Камавинга, 74).

«Атлетико»: Муссо, Ганцко, Ле Норман (Хименес, 46), Руджери, Льоренте, Кардозо (Молина, 57), Коке, Лукман (Серлот, 57), Симеоне (Баэна, 71), Гризманн (Гонсалес, 57), Альварес.

Огоҳлантиришлар: Питарч (63) — Кардозо (27), Руджери (36), Ганцко (61), Льоренте (68).
Четлатиш: Федерико Вальверде 77 («Реал Мадрид»).

Киритилди: 03:02, 23.03.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик