Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

«Реал» бош мураббийи «Атлетико» устидан қозонилган муваффақиятнинг асосий омилини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Альваро Арбелоа «Атлетико»га қарши кечган дербида (3:2) жамоаси ниманинг ҳисобига ғалаба қозонгани ҳақида гапириб берди.

«Қаймоқранглилар» учрашувда биринчи бўлиб гол ўтказиб юборишган бўлса-да, ўз майдонларида азалий рақиб устидан ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлишди.

«Биз буни уддаладик. Вазифа бажарилди. Менинг фикримча, ғалабанинг асосий омили «Реал»га хос бўлган ўша машҳур менталитет бўлди ва у бизга ёрдам берди. Биз 0:1 ҳисобида ютқазаётган эдик, кейин олдинга чиқиб олдик ва яна гол ўтказиб юбордик, аммо ҳужумга ўтиб, ғалаба голини киритдик.

Ўйин осон кечмади — «Атлетико» бизга кўплаб муаммолар туғдирди. Менга жамоамнинг иштиёқи жуда маъқул келди. Футболчилар «Реал» эмблемасига лойиқ бўлган характерни намойиш этишди», — дея таъкидлади Арбелоа журналистлар билан суҳбатда.

«Реал» Ла Лига турнир жадвалида ҳамон иккинчи ўринда бормоқда ва «Барселона»дан тўрт очкога ортда қолмоқда.

Киритилди: 13:12, 23.03.2026.
Ўқилди: 921 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик