Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

«Барселона» тарбияланувчисини сотмоқчи ва ўрнига номзод топди

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби чап қанот ҳимояси позициясини кучайтириш вариантларини кўриб чиқмоқда.

Бунга асосий сабаб — жамоа ҳимоячиси Алехандро Бальденинг тез-тез жароҳат олаётганидир. Асосий таркиб ўйинчиси бўлишига қарамасдан, у жорий мавсумда мушак жароҳатлари сабаб 10 та ўйинни ўтказиб юборган.

Манбага кўра, «Барселона» учун устувор номзод — «Байер» ҳимоячиси Алехандро Гримальдо ҳисобланади. 31 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер қиймати тахминан 15 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. У жамоа учун қисқа муддатли ечим сифатида қаралмоқда.

Шунингдек, «кўк-анорранглилар» «Ювентус» ҳимоячиси Андреа Камбьязога ҳам қизиқиш билдирмоқда. Жамоа бош мураббийи Ханси Флик унинг универсаллиги — ҳар икки қанотда ўйнай олиши ва ҳужум ҳамда ҳимояда фойдали бўлишига юқори баҳо бермоқда. Бироқ унинг трансфери катта молиявий харажатларни талаб қилиши мумкин.

Эҳтимолий ўзгаришлар фонида Жоау Канселунинг келажаги ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Унинг ҳимоядаги ўйини танқидларга сабаб бўлаётган бўлса-да, маълум шартлар асосида жамоада қолиши мумкин.

Бундан ташқари, «Барселона» Алехандро Бальдени фойдали таклиф тушган тақдирда сотиш вариантини ҳам истисно этмаяпти. Унга даъвогарлардан бири сифатида «Манчестер Юнайтед» клуби қайд этилмоқда, бироқ трансфер суммаси футболчининг мақомига мос бўлиши лозим.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:21, 24.03.2026.
Ўқилди: 750 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик