Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Конте Сандро Тоналини «Наполи»да кўришни истамоқда

Баҳо:
+ | -

Гарчи Сандро Тонали инглиз Премьер-лигасига анча мослашиб қолган ва унга ушбу турнир грандлари даъвогарлик қилаётган бўлса-да, футболчида Италия чемпионатига қайтиш вариантлари ҳам мавжуд. Хусусан, Il Mattino нашрининг хабар беришича, «Наполи» клуби футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдириши мумкин.

Тонали айнан неаполликлар устози Антонио Контега ҳозирда керак бўлган профилдаги футболчи ҳисобланади. Савол шундаки, «Наполи» футболчи учун кетадиган харажатларни кўтара оладими? Эслатиб ўтамиз, Тонали аввалроқ Италиянинг бошқа бир клуби — «Милан» шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, италиялик ярим ҳимоячи 2023 йилда Англия чемпионатига кўчиб ўтган ва ҳозирда «Ньюкасл» сафида тўп сурмоқда.

Киритилди: 12:45, 24.03.2026.
Ўқилди: 296 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик