Кириш Регистрация

Арбелоа «Реал» кийиниш хонасининг тўлиқ ишончини қозонди

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоадаги аксарият футболчиларнинг қўллаб-қувватлашига сазовор бўлмоқда.

Marca нашри берган маълумотларга кўра, 43 ёшли мутахассис «Мадрид» кийиниш хонасининг меҳрини қозона олган. Мураббийни жамоада ижобий, қулай ва эркин муҳит яратгани, футболчиларини омма олдида ҳимоя қилиши ҳамда шахсий суҳбатларда ўз позициясини аниқ баён этиши учун ҳурмат қилишади.

Бундан ташқари, «Реал»нинг сўнгги натижалари (барча мусобақаларда кетма-кет 5 та ғалаба) футболчиларни Арбелоа ёндашуви тўғри эканлигига ишонтирди ва улар мураббий тактикасига тўлиқ ишонишмоқда. Шунингдек, ўйинчилар Альваронинг ёрдамчилари фаолиятидан ҳам ҳайратда.

Қайд этилишича, Арбелоани айниқса Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде, Тибо Куртуа, Орельен Тчуамени ва Антонио Рюдигер фаол қўллаб-қувватламоқда. Арбелоа келаси мавсумда ҳам «Реал» бош мураббийи бўлиб қолишни истайди ва ушбу футболчилар унинг бу интилишини ёқлашмоқда. Шунингдек, Арбелоанинг иш услуби Арда Гюлер, Фран Гарсия ва Браим Диасга ҳам манзур бўлмоқда. Marca нашри, шунингдек, Арбелоанинг Килиан Мбаппе ва Джуд Беллингемни қандай қўллаб-қувватлаганига ҳам алоҳида тўхталиб ўтган.

Киритилди: 13:27, 24.03.2026.
Ўқилди: 812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик