Кириш Регистрация

«МЮ» ва «Челси» АПЛ юлдузи учун курашга кириши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» клублари «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси Морган Роджерсга қизиқиш билдирмоқда.

Манбаларга кўра, ҳар икки клуб 23 ёшли футболчи учун кураш олиб боришга тайёр. Бирмингем жамоаси эса ўз футболчисини камида 100 миллион фунт стерлинг (тахминан 116 миллион евро) эвазига сотишни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Роджерсни жамоанинг энг муҳим ўйинчиларидан бири деб ҳисоблайди. Шу боис клуб аввал бошқа футболчиларни сотиш имкониятини кўриб чиқади.

Жорий мавсумда Морган Роджерс барча мусобақаларда 44 та ўйинда иштирок этиб, 10 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача мўлжалланган.

Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати ҳозирда 80 миллион еврони ташкил этади.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:55, 24.03.2026.
Ўқилди: 701 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик