Кириш Регистрация

"Челси" юлдузи "Реал"га ўтишни орзу қилади

Баҳо:
+ | -

«Челси» ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ўз кучини Мадриднинг «Реал» клубида синаб кўрмоқчи.

Тахминларга кўра, аргентиналик футболчи келаётган ёздаёқ клубини ўзгартириши мумкин ва «қаймоқранглилар» уни сотиб олишга асосий даъвогарлардан бири ҳисобланмоқда. TalkSPORT нашрининг маълумотларига кўра, Фернандес «Реал»га ўтиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр — у учун бу «орзудаги трансфер» ҳисобланади.

25 ёшли футболчи январь ойида Энцо Мареска истеъфога чиқарилганидан сўнг, «Челси» лойиҳасидан ҳафсаласи пир бўлган деб тахмин қилинмоқда. Яқинда ўйинчи «кўклар» раҳбарияти билан келишмовчилигини очиқчасига билдирган эди. Transfermarkt сайтида Фернандеснинг нархи 90 миллион евро этиб белгиланган.

Киритилди: 08:28, 25.03.2026.
Ўқилди: 702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик