Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» Туркиядан ярим ҳимоячи топди

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» ярим ҳимоячиси Габриэл Сара Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиши мумкин.

Репортёр Эрол Эвсеннинг маълумотларига кўра, 26 ёшли футболчини сотиб олишга «Манчестер Юнайтед» қизиқиш билдирмоқда. Туркия клуби «қизил иблислар»нинг бразилиялик футболчига бўлган қизиқишидан аллақачон хабардор, шу сабабли "МЮ" шу ёзда расмий таклиф билан чиқишини кутмоқда.

Габриэл Сара 2024 йилда «Норвич»дан «Галатасарой»га 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи турк клуби сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:41, 25.03.2026.
Ўқилди: 385 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик