Миланнинг «Интер» клуби «Барселона» қанот ҳимоячиси Жерар Мартинни сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, «Интер» Мартинни Алессандро Бастони бўйича амалга ошириладиган келишувга киритишни талаб қилиши мумкин. Бироқ «Барселона» футболчини қўйиб юборишни ёки уни алмашинув шартига қўшишни истамаяпти. Қайд этилишича, «кўк-анорранглилар» «Интер»га алмашинув учун бошқа футболчиларни таклиф қилишлари мумкин.
Жерар Мартин 2024 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда 24 ёшли испаниялик футболчи барча мусобақаларда жами 41 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, Мартиннинг бозор қиймати 25 миллион еврони ташкил этади.













