Парижда ҳокимият алмашди, шаҳарнинг янги мэри Эммануэль Грегуар бўлди. Янги мэр «ПСЖ»нинг «Парк де Пренс» стадионини хусусий мулк сифатида сотиб олишига анча ижобий қарамоқда.
Клуб эгаси Носир ал-Хелайфий стадионни сотиб олишни анчадан бери орзу қилади — у шахсий стадионга эга бўлиш клубнинг дунёдаги нуфузи ва танилувчанлигини оширишда муҳим қадам деб ҳисоблайди.
Бироқ, ҳозирча айрим шартларда муаммолар мавжуд — хусусан, Грегуар стадион номини ўзгартиришга қатъиян қарши чиқмоқда, ал-Хелайфий эса айнан шуни хоҳлаган эди.
Бундан ташқари, Грегуар муниципал кенгашда бир овоздан қўллаб-қувватланмаяпти — аксинча, қаршиликлар кўпроқ. Шу боис, масала ҳали тўлиқ ҳал бўлганича йўқ.













