Кириш Регистрация

«Шеффилд Юнайтед» футболчиси «Манчестер Сити»нинг ғалабасидан сўнг медаль олди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» Англия лига кубоги финалида Лондоннинг «Арсенал» жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди. Мусобақа регламентига кўра, клубга 30 та медаль топширилди ва жамоа уларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимлаб чиқди.

Медаллардан бири Кэлвин Филлипсга ҳам насиб этди. Ушбу футболчи 2022 йилда 49 миллион фунт эвазига сотиб олинган эди, бироқ амалда Хосеп Гвардиола жамоасига мослашиб кета олмади ва клуб сафида жами бўлиб бор-йўғи 32 та ўйинда иштирок этди.

Карабао кубогининг жорий мавсумида у майдонда атиги етти дақиқа ҳаракат қилди, холос. Бу ҳам турнирнинг дастлабки босқичида содир бўлган эди, чунки ҳозирда у ижара асосида иккинчи дивизион — Чемпионшипда иштирок этаётган «Шеффилд Юнайтед» шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 12:40, 25.03.2026.
Ўқилди: 365 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик