Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» франкфуртлик ёш юлдузлар учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Браун ва ярим ҳимоячи Хуго Ларссонга қизиқиш билдирмоқда.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, «қизил иблислар» скаутлари 22 ёшли немис ва 21 ёшли швед футболчиларининг имкониятлари билан танишиш учун яқинда бўлиб ўтган Франкфуртнинг «Айнтрахт» ва «Майнц» жамоалари ўртасидаги учрашувга ташриф буюришган. Премьер-лиганинг бошқа клублари вакиллари ҳам ушбу ўйинчиларнинг муваффақиятларини кузатиб боришмоқда.

Transfermarkt портали талқинига кўра, Натаниэль Брауннинг бозор қиймати 35 млн еврони, Хуго Ларссонники эса 32 млн еврони ташкил этади. Футболчиларнинг «Айнтрахт» билан амалдаги шартномалари мос равишда 2030 ва 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 13:38, 25.03.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик