Кириш Регистрация

Брандтга АПЛ ва А Сериядан таклифлар бор

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт ёзда жамоасини ўзгартиради. 29 ёшли футболчи жорий мавсум якунланиб, амалдаги шартномаси муддати тугагач, эркин агентга айланади.

Инсайдер Николо Скиранинг хабар беришича, германиялик футболчининг хизматларига Англиянинг «Астон Вилла», Италиянинг «Рома» ва Туркиянинг «Фенербахче» клублари қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ, ўйинчига Миланнинг «Интер», Лондоннинг «Арсенал» ва бошқа кўплаб клублар даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Юлиан Брандт «Боруссия» сафида етти йилни ўтказди. Жорий мавсумда у дортмундликлар либосида барча турнирларда 34 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 3 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:43, 25.03.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик