Кириш Регистрация

«Барселона» «Атлетико» билан ўйин олдидан чипталар сотувида янги қоидаларни жорий қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» хавфсизлик мақсадида Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасидаги «Атлетико»га қарши биринчи ўйиндан бошлаб абонементлардан фойдаланиш ва чипталар сотуви бўйича янги чораларни жорий этади.

Mundo Deportivo нашрининг хабар беришича, абонементларни бошқа шахсга ўтказиш имконияти ўйин бошланишидан 24 соат олдин блокланади. Бундан ташқари, чипта сотиб олувчи барча мухлислар ўйин бошланишига камида 24 соат қолганда ўз шахсий маълумотларини тизимга киритишлари шарт.

Шунингдек, стадионга ташриф буюришни тасдиқлаш муддатлари ҳам ўзгарди — энди бу ўйинга 96-48 соат қолганда амалга оширилиши керак. Агар тасдиқлаш белгиланган муддатдан ташқари вақтда бажарилса, клуб томошабинга жой ажратилишини кафолатлай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, «Барса» 4 апрель куни Ла Лига доирасида Мадридда «Атлетико» меҳмони бўлади, 8 апрелда эса ЕЧЛ доирасида мадридликларни ўз уйида қабул қилади. 14 апрель куни эса еврокубокнинг жавоб учрашуви яна «матрасчилар» майдонида бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:59, 25.03.2026.
Ўқилди: 463 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик