Кириш Регистрация

Канселунинг «Барса»да қолиши Касадонинг қарорига боғлиқ бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Касадо қанот ҳимоячиси Жоау Канселунинг «Ал-Ҳилол»дан Каталония клубига тўлиқ ўтиш жараёнида асосий фигурага айланиши мумкин. Саудия жамоаси 22 ёшли футболчига бўлган қизиқишини ҳамон сақлаб қолмоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, «кўк-анорранглилар» қишда «Ал-Ҳилол»дан ижарага олинган Канселу агар ҳозирги ўйин даражасини намойиш этишда давом этса, уни доимий асосда сотиб олишга тайёр. Португалиялик футболчининг ўзи ҳам «блауграна» сафида қолишни истамоқда. «Барселона» Касадони 20 млн еврога баҳоламоқда, «Ал-Ҳилол» эса Канселуни 15 млн еврога сотиши мумкин.

Жорий мавсумда Касадо барча турнирларда 29 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди. Канселу эса «кўк-анорранглилар» сафида 12 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва тўртта ассист ёздириб қўйишга улгурди.

Киритилди: 14:30, 25.03.2026.
Ўқилди: 389 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик