Кириш Регистрация

Алан Ширер «Ливерпуль»нинг ЕЧЛдаги имкониятлари ҳақида: «Улар исталган рақибни ҳайрон қолдириши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Алан Ширер «Ливерпуль»нинг жорий мавсумдаги Чемпионлар Лигасидаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агар «Ливерпуль» кейинги босқичга ўта олмаса, жамоанинг беқарорлиги ҳақидаги саволлар яна кун тартибига чиқади. Аммо улар турнирда иштирок этишда давом этар экан, ўзларининг кимлиги ва нималарга қодир эканликлари билан катта куч бўлиб қолаверадилар. Улар исталган рақибга қарши битта алоҳида ўйинда порлашлари мумкин», — деди Ширер.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида мерсисайдликлар Туркиянинг «Галатасарой» жамоасидан устун келишган эди (икки ўйин натижасига кўра 4:1). Чорак финалда Арне Слот шогирдлари «ПСЖ» билан тўқнаш келишади.

Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида «қизиллар» 49 очко билан бешинчи ўринда бормоқдалар.

Киритилди: 17:07, 25.03.2026.
Ўқилди: 290 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик