Кириш Регистрация

Леманн «Арсенал»ни Кепага кўпроқ ишонишга чақирмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида «Арсенал» дарвозасини қўриқлаган Йенс Леманн Кепа Аррисабалага кўпроқ ўйин амалиётига лойиқ деб ҳисоблайди.

Испаниялик голкипер жорий мавсумда Англия Премьер-лигаси доирасида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Англия лига кубоги финалида «Манчестер Сити»га қарши баҳсда (0:2) Кепага ишонч билдирилди, бироқ у голли вазиятлардан бирида хатога йўл қўйди.

«Унга ўйин вақти бериш керак, чунки Райя билан нимадир содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда ўзига ишонган ва мураббий унга ишонишини биладиган яхши ўринбосар керак бўлади», — дея экспертнинг сўзларини келтиради The Sun нашри.

31 ёшли дарвозабон ҳисобида жорий мавсумда жами 10 та ўйин бор. Уларнинг тўрттасида у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 17:12, 25.03.2026.
Ўқилди: 311 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик