Кириш Регистрация

Саудияликлар Винисиус Жуниор учун «ов»ни давом эттиришмоқда

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонида Винисиус Жуниор трансфери устида ишлаш ҳамон давом этмоқда.

Журналист Саша Тавольерининг хабар беришича, бир неча кун аввал Саудия лигаси вакиллари «Реал» вингерининг агентлари билан учрашув ўтказишган. Тахминларга кўра, агар бразилиялик футболчининг мадридликлар билан шартномаси узайтирилмаса, у Саудияга ўтишга тайёр бўлиши мумкин. Шу билан бирга, футболчининг ўзи музокараларда бевосита иштирок этмаган.

Қайд этилишича, «Реал» президенти Флорентино Перес вингернинг клубда қолишини ва имкон қадар тезроқ янги шартнома имзолашини истамоқда. Музокаралар давом этмоқда, бироқ якуний қарор Винисиуснинг ўзига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Жорий мавсумда Ла Лига доирасида Винисиус 28 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:21, 25.03.2026.
Ўқилди: 475 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик