Кириш Регистрация

Ҳакимий агентининг баёнотига қарамай, "Реал"га ўтмоқчи

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳимоячиси Ашраф Ҳакимий «Реал Мадрид»га ўтиши мумкин.

Журналист Рамон Альварес де Моннинг хабарига кўра, марокашлик футболчининг агенти Алехандро Каманьо кеча Ҳакимий «Реал»га ўтиш вариантини кўриб чиқмаётгани ҳақида баёнот берган бўлса-да, футболчи ҳали ҳам Мадрид клубига қайтишни хоҳламоқда. Ҳимоячи шу ёздаёқ «қаймоқранглилар» лагерига трансфер қилинишига эришиш ниятида.

Ашраф Ҳакимий «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2021 йилда «Интер»дан «ПСЖ»га 68 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг парижликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳимоячи «ПСЖ» сафида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 21:52, 25.03.2026.
Ўқилди: 1234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик