Кириш Регистрация

Ремиро «Барселона»нинг қизиқишига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал Сосьедад» дарвозабони Алекс Ремиро «Барселона» томонидан бўлаётган қизиқиш ҳақида гапирди. Аввалроқ Каталония клуби мавсум якунида 31 ёшли посбонни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Мен бор эътиборимни «Реал Сосьедад»га қаратганман. Бу ерда ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман ва бахтлиман. Албатта, ижтимоий тармоқлардаги шов-шувлар туфайли бу ҳақда эшитдим. Аммо мен ҳеч нарса билмайман, бу борада умуман гаплашганим йўқ.

Испания Кубоги финалида ўйнаш ва унда ғалаба қозониш, бу қувончни мухлисларимиз билан бирга баҳам кўриш имконияти... Мен бошқа нарса ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Лекин нима содир бўлишини ҳеч қачон олдиндан билиб бўлмайди», — деди Ремиро La Sexta нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 22:55, 25.03.2026.
Ўқилди: 677 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик